Фирибгарлар мессенжер орқали юқори лавозимда ишловчи вазирлик, идора ва турли хил ташкилот раҳбар ҳамда масъул ходимлари номидан сохта профиллар очиб, қўл остидаги ходимларни алдаш ҳолатлари кузатилмоқда.
Фирибгарнинг, яъни “ўз раҳбарининг” гапларига ишонган ходим бир неча дақиқадан сўнг у билан алоқага чиққан шахсга (гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили) сўраган барча маълумотларини бериб юборади.
Пойтахт ИИББ фуқаролардан шу каби ҳолатларга дуч келган тақдирда, +998712065500 (https://t.me/sputnikuzbek) ёки 102 рақамларига мурожаат қилишни сўрамоқда.