Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

ИИБ терговчиси ўзини дарёга ташлаган талабани қутқариб қолди

ИИБ терговчиси ўзини дарёга ташлаган талабани қутқариб қолди

Милиция ходими ўзини Душанбинка дарёсига ташлаган талабани қутқарди. Ҳодиса 5 февраль куни содир бўлган, деб хабар беради "Aвеста".

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, Санъат институти талабаси, 2000 йилда туғилган йигит оилавий шароитлар туфайли ўз жонига қасд қилган. Талаба М. А. С. Шерозий шоҳкўчасидаги кўприкдан ўзини Душанбинка дарёсига ташлаган. Воқеага гувоҳ бўлган ИИБ терговчиси, катта лейтенант Саймахмуд Aмиршоев талабанинг ортидан дарёга сакраб, уни қутқариб қолган.

Айни дамда фуқаронинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда. Терговчи ҳам ўртача даражада тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.

Ушбу факт бўйича текширув олиб борилмоқда, дея хабар беради ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси матбуот хизмати.

Киритилди: 10:48 06.02.2021. Ўқилди: 3357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!