Бугун 28 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ифлосланган ҳаво кутилганидан узоқроқ сақланиб туради

Ифлосланган ҳаво кутилганидан узоқроқ  сақланиб туради

Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туради.

29 ноябрдан бошлаб совуқ антициклон таъсири янада кучайиши кутилмоқда, бу эса атмосфера босимининг кўтарилишига ва ҳаво ҳароратининг пасайишига олиб келади, яъни кечалари совуқ, кундузи кучсиз илиқ кузатилади. Совуқ антициклонга хос бўлган эрталабки туман бўлиши мумкин.

Юқори босимли майдон келгуси 10 кун давомида сақланиб туриши прогноз қилинмоқда.

Ўзгидромет аввалроқ инверсия 29 ноябргача давом этиши ҳақида хабар берган эди. Бироқ, синоптик таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, совуқ антициклон давом этиши фонида инверсия ҳодисалари кутилганидан узоқроқ давом этади (https://t.me/uzgydromet/19116?single).

Узоқ муддатли инверсия чанг, тутун ва майда заррачалар (ПМ) концентрациясининг ошишига, шунингдек, қуюқ туман ходисалари содир бўлишига олиб келиши мумкин.

Инфографикалардаги 28 ноябрдан кейинги маълумотлар прогноз хусусиятига эга.

Киритилди: Бугун 17:10. Ўқилди: 362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!