Машинаси хатланганидан сўнг, қарздор маъмурий жарима пулларини тўлиқ тўлаб берди.
Қайд этилишича, Андижон туманида яшовчи ҳуқуқбузар Т.Н. маст ҳолда автомашина бошқариб келганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Андижон туман суди томонидан у икки йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 500 000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Бироқ, мастлик оқибатида жаримага тортилган фуқаро жарима пулларини ўз вақтида тўлашни истамади.
Шу сабабдан, Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли “Дамас” автомашинаси хатлаб қўйилди.