Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ички ишлар ходимлари малакасини ошириш – халқ ишончини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам

Ички ишлар ходимлари малакасини ошириш – халқ ишончини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси доирасида Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида ички ишлар органлари ходимлари учун махсус ўқув курслари бошланди.

Уч кунлик машғулотлар ходимларнинг аҳоли билан самарали мулоқот қилиш, мурожаатларни тизимли ҳал этиш, шунингдек касбий ва психологик тайёргарлигини оширишга қаратилган.

Дастур доирасида тингловчилар фуқаролар билан ишлашнинг замонавий ёндашувлари, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тергов жараёнларида қонунийликни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизмларини ўрганмоқда.

Машғулотларга давлат органлари, суд-ҳуқуқ тизими вакиллари, экспертлар ва малакали профессор-ўқитувчилар жалб этилган. Таълим жараёни реал кейслар ва симуляцион вазиятлар асосида ташкил этилиб, тингловчиларнинг амалий кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур ташаббус ички ишлар органлари фаолиятида очиқлик ва самарадорликни ошириш, энг муҳими — фуқаролар ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Киритилди: Бугун 10:41. Ўқилди: 226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!