Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ички ишлар вазирлиги «Грин кард» борасида огоҳлантирди

Ички ишлар вазирлиги «Грин кард» борасида огоҳлантирди

Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида ўтган матбуот анжуманида вазирлик матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов оддий аҳолини «Грин кард» фирибгарлари бўйича огоҳлантириш лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда "xabar.uz" ёзмоқда.

Шоҳруҳ Ғиёсовнинг айтишича, ўтган вақт давомида «Грин кард»дан рўйхатдан ўтказиш баҳонасида мингдан зиёд фуқароларнинг шахсий маълумотларини олган ва улар лотереяда ғолиб бўлгач, пул сўраб товламачилик ҳолатларини содир этган 30 нафар шахсга нисбатан иш очилган. Фуқароларга ўз шахсий маълумотларини бировларга тақдим этмаслик ва «Грин кард»дан рўйхатдан ўтишда бегоналар хизматидан фойдаланмаслик тавсия этилди. 

Маълумки жорий йилдан бошлаб «Грин кард»дан рўйхатда ўтишда қатор ўзгаришлар содир бўлди. Жумладан иштирокчилар хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши шартлиги белгилаб қўйилди. 

Киритилди: 10:43 08.11.2019. Ўқилди: 3099 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!