Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ички ишлар органларида рақамли технологияларни жорий этиш ва кибержиноятларга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича бўлиб ўтган йиғилишда полковник Зуфар Қурбонов вазир ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Президентининг “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Ички ишлар вазирлигида Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаментини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва уларда белгиланган устувор вазифалар ўқиб эшиттирилган.

Давлат раҳбарининг қарорига асосан Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилиб, Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозими киритилди, ушбу лавозимга полковник Зуфар Қурбонов тайинланди.

У тайинловга қадар 2023 йилнинг сентябрь ойида буён Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди. Қурбонов “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясида раҳбарлик лавозимларида ҳам хизмат қилган.

Киритилди: 12:05 06.05.2025. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!