Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ички ишлар органларининг барча ахборот инфратузилмаси сунъий интеллект технологиялари асосида ягона тизимга бирлаштирилади

A A A
Ички ишлар органларининг барча ахборот инфратузилмаси сунъий интеллект технологиялари асосида ягона тизимга бирлаштирилади

“Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-155-сон, 30.04.2025 й.) қабул қилинди.

❇️Ички ишлар органлари тизимини 2025–2027 йилларда рақамли трансформация қилишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔸ички ишлар органларининг барча ахборот инфратузилмасини сунъий интеллект технологиялари асосида ягона тизимга бирлаштирган ҳолда жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш;

🔸ички ишлар органлари соҳасига рақамли технологияларни жорий этишга масъул бўлинмаларнинг фаолиятини ягона бошқарув тизими ва ишлаш механизмлари асосида мувофиқлаштириш, улар таркибида “рақамли жамоа”ни шакллантириш;

🔸жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар статистикасини инсон омилисиз юритиш;

🔰Шунингдек, Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

✳️ Бундан ташқари, синов тариқасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари тузилмаларида Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика хизмати бошлиғи лавозими жорий этилади.

Киритилди: 11:37 06.05.2025. Ўқилди: 1486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!