Бугун 9 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Ичан қалъа” тарихий кино ва сериал олиш учун тайёр саҳна,- Президент

“Ичан қалъа” тарихий кино ва сериал олиш учун тайёр саҳна,-  Президент

"Дунёда сунъий интеллект, инновация, рақамли ва яшил технологиялар, креатив хизматлар орқали “катта сакраш” бўлаяпти.

Юртимизнинг бетакрор табиати, тоғ ва яйловлари, тарихий обидалари – кино индустрияси, концерт-томоша фаолияти ва туризмда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун катта имконият",
- деди давлатимиз раҳбари.

Масалан, “Ичан қалъа” тарихий кино ва сериал олиш учун тайёр саҳна. Кўп давлатлар бундай саҳна павильони қуришга миллионлаб доллар сарфлаяпти.

Ёки, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Қўқон, Наманган каби йирик шаҳарларимизда халқаро кўргазма, форум ва концертлар ўтказиш учун барча имкониятлар бор.

“Мен ҳам мана шундай соҳаларда лойиҳа қиламан, деган интилувчан тадбиркорларга энг қулай шароитлар яратиб беришга тайёрман”,
- деди давлатимиз раҳбари.

Киритилди: 12:15 19.03.2025. Ўқилди: 1123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!