Бугун 3 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳутий ҳукуматининг камида 10 аъзоси Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди

Ҳутий ҳукуматининг камида 10 аъзоси Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди

Яманнинг “Ансор Аллоҳ” ҳаракатидан ҳутий исёнчилар томонидан тузилган ҳукуматнинг камида 10 нафар аъзоси пайшанба куни Санъа шаҳрида Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Яман ҳаракатидаги манба маълум қилди.

Манбага кўра, Исроил операцияси қурбонлари орасида бош вазир ўринбосари Жалол ар-Рувайшҳон, ташқи ишлар вазири Жамол Амер, ахборот вазири Ҳошем Шарафаддин, маҳаллий ҳукумат вазири Муҳаммад ал-Маданий, иқтисод вазири Муин ал-Маҳакри, адлия вазири Мужоҳид Аҳмад, транспорт вазири Муҳаммад Каҳим, меҳнат вазири Моҳаммед Каҳим, таълим вазири Самир Баҳамедс ва спорт вазири Самир Баҳаммедлар бор.

Аввалроқ “Ансор Аллоҳ” ҳаракати ҳутийлар томонидан тузилган ҳукумат раҳбари Аҳмад Ғолиб ар-Раҳавий ва унинг исм-шарифлари ошкор этилмаган “бир қанча вазир ҳамкасблари” вафот этганини расман тасдиқлаган эди. Вафот этган ҳукумат раҳбарининг ўрнига унинг биринчи ўринбосари Муҳаммад Мифтоҳ келди.

Киритилди: 17:30 30.09.2025. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!