Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ҳусийлар Саудия Арабистони қўшинларига қарши кенг кўламли ҳарбий операция ўтказди

Ҳусийлар Саудия Арабистони қўшинларига қарши кенг кўламли ҳарбий операция ўтказди

Яманнинг "Ансар Аллоҳ" (Ҳутийлар) ҳаракати Саудия Арабистони кучларига қарши баллистик ракеталар ва дронлар ёрдамида кенг кўламли ҳарбий операция ўтказганини эълон қилди.

CNN телеканали бу ҳақда Ҳутий вакили Яҳё Сарига таяниб хабар бермоқда.

"Бизнинг қуролли кучларимиз душман қўшинларининг тўпланишига қарши кенг кўламли ва аниқ ҳарбий операция ўтказди", дейилади баёнотда.

Ҳутийлар бу операция Саудия Арабистонининг "улар назорати остидаги ҳудудлар ва Яман халқига қарши ҳарбий эскалация"га тайёргарлик кўришига жавоб бўлганини даъво қилмоқда.

Бироқ, ҳаракат ўз даъволари учун далиллар келтирмади. Саудияликлар ҳали ҳужумларни тасдиқламади.

Киритилди: 08:50 07.08.2026. Ўқилди: 1008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!