Ямандаги ҳутий исёнчилар Ғазода давом этаётган оташкесим фонида Исроилга ҳужумлар ва Қизил денгизда юк ташишни тўхтатишга қарор қилди.
Бу ҳақда AP агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, душанба куни кечқурун ХАМАСнинг ҳарбий қаноти бўлмиш ал-Қассам бригадаларига йўллаган мактубида ҳусийлар ҳужумларни тўхтатиш тўғрисидаги қарорларини очиқ-ойдин баён қилган.
“Биз воқеалар ривожини диққат билан кузатиб борамиз ва агар душман Ғазога қарши тажовузни қайта бошласа, биз ционистик тузилманинг чуқурлигидаги ҳарбий амалиётларимизга қайтамиз ва Исроилнинг Қизил ва Араб денгизларида кема ташиш тақиқини тиклаймиз”, — дейилади мактубда.
Ҳусийлар минтақадаги кампанияси якунланганини расман тасдиқламади.