Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳусийлар ҳужумига жавоб: Исроил Сана шаҳридаги ҳарбий объектларни йўқ қилди

Ҳусийлар ҳужумига жавоб: Исроил Сана шаҳридаги ҳарбий объектларни йўқ қилди

Исроил ҳаво кучлари Ямандаги ҳусийлар объектларига кенг кўламли ҳужум амалга оширди. ЦАХАЛ маълумотига кўра, мамлакат пойтахти Санада президент саройи яқинидаги ҳарбий объект, шунингдек, ҳусийларни таъминот билан таъминлашда фойдаланилган электр станцияси ва ёқилғи омбори нишонга олинди.

Исроил армияси бу зарбалар ҳусийлар томонидан яқинда амалга оширилган ракета ҳужумларига жавоб эканини билдирди. 22 август куни, ЦАХАЛ маълумотига кўра, яманлик ҳусийлар биринчи марта кластер (кассетали) ўқ-дориларни қўллади, аммо Исроил ҳаво мудофааси бу ракеталарни йўлдаёқ тўхтатган.

Исроил ОАВ ёзишича, операцияда 10 дан ортиқ исроиллик жангчи самолёт қатнашган ва улар ҳавода ёқилғи қуйиш орқали узоқ масофага парвоз қилган. Ҳусийлар назоратидаги «Ал-Масира» телеканали электр станцияси ва ёқилғи омборига зарбалар бўлганини тасдиқлади. «Ал-Жазира» эса олти киши ҳалок бўлгани ва 86 киши яралангани ҳақида хабар берди, аммо бу маълумотларни мустақил равишда тасдиқлашнинг иложи йўқ.

2023 йил кузида Ғазо секторида уруш бошланганидан бери ҳусийлар Исроилга ракета ва дронлар билан мунтазам ҳужум қилиб келмоқда, улар ўз ҳаракатларини ҲАМАСга қўллаб-қувватлаш сифатида баҳоламоқда. Жавоб тариқасида Исроил Ямандаги ҳусийларнинг ҳарбий инфратузилмасига тегишли объектларга зарбалар бермоқда.

Киритилди: 14:34 25.08.2025. Ўқилди: 617 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!