Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳусийлар фақат Исроилга тегишли кемаларга таҳдид қилишмоқда

Ҳусийлар фақат Исроилга тегишли кемаларга таҳдид қилишмоқда

Яманнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракатининг операциялари фақат Исроил ёки унинг компанияларига тегишли кемалар учун хавф туғдиради. Бу ҳақда ҳутий қуролли кучлари вакили Яҳё Сария маълум қилди.

"Бизнинг операцияларимиз фақат Исроил душман кемалари ва Исроилга тегишли кемаларга таҳдид солади" - деди у.

Сария, шунингдек, "фуқаролари Қизил денгизда ишлайдиган барча мамлакатларни Исроил кемалари ёки Исроилга тегишли кемалар билан боғлиқ ҳар қандай иш ёки фаолиятдан воз кечишга" чақирди.

Шунингдек, у "Ансор Аллоҳ" ҳаракати денгизда навигация эркинлигини хавф остига қўяётгани ҳақидаги айбловларни ҳам рад этди.

19 ноябр куни Яманнинг ҳутий исёнчилари Адан кўрфазида Исроилнинг Galaxy Leader юк кемасини эгаллаб олди. Бир мунча вақт ўтгач, исёнчилар Исроил байроғи кўтарилган барча тинч кемаларга ҳужум қилишлари билан таҳдид қилишди.

Киритилди: 00:23 20.11.2023. Ўқилди: 2098 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!