“Ансор Аллоҳ” (хусийлар) исёнчи ҳаракати хавфсизлик кучлари Яман пойтахти Сана шаҳрида БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ходимини ҳибсга олди.
Бу ҳақда Agence France-Presse (AFP) гуманитар ташкилот баёнотига таяниб хабар берди.
Қайд этилганидек, “маҳаллий хавфсизлик кучлари БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Санадаги офисларида тинтув ўтказди” ва “ходимлардан бирини қўлга олди”. БМТ агентлиги вакиллари ҳам Яманнинг бошқа ҳудудларида ҳамкасбларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот олди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури ходимининг ҳибсга олиниши “Ансор Аллоҳ” етакчиси Абдел Малик ал-Хутийнинг мурожаати эфирга узатилиши чоғида Исроил ҳутийлар назоратидаги Санадаги нишонларга зарба берганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди.