Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ноябрь ойидаги йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, миллий жамоамиз Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик турнирида қатнашади.
Мусобақада Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Ўзбекистон, Эрон, Миср ва Кабо-Верде терма жамоалари иштирок этади.
Маълумот учун, жамоамиз 10 ноябрь куни БААга йўл олади.
Йиғинга таклиф этилган футболчилар рўйхати қуйидагича:
Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев, Владимир Назаров.
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Умар Эшмуродов, Абдуқодир Ҳусанов, Абдулла Абдуллаев, Ҳусниддин Алиқулов, Ҳожиакбар Алижонов, Фаррух Сайфиев, Шерзод Насруллаев.
Яримҳимоячилар: Одил Ҳамробеков, Акмал Мозговой, Отабек Шукуров, Азизжон Ғаниев, Азиз Турғунбоев, Жамшид Искандеров, Ҳожимат Эркинов, Достон Ҳамдамов, Руслан Жиянов, Остон Ўрунов, Сардорбек Баҳромов.
Ҳужумчилар: Ҳусайн Норчаев, Элдор Шомуродов, Игорь Сергеев.
Бош мураббий: Фабио Каннаваро.