Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ҳусанов қарийб уч ойдан буён илк бор "Манчестер Сити"да ўйнади

Ҳусанов қарийб уч ойдан буён илк бор "Манчестер Сити"да ўйнади

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов узоқ вақтдан буён илк бор майдонга тушди.

21 ёшли футболчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Ал-Айн"га қарши ўйинда "шаҳарликлар"нинг асосий таркибидан жой олди. Ўзбекистон вакили 61-дақиқагача ўйнади ва сариқ карточка олишга улгурди, шундан сўнг у Оскар Бобб билан алмаштирилди. Бу вақтда инглиз гранди 3:0 ҳисобида олдинда бораётган эди.

Шу кунгача Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" сафида деярли уч ойдан буён ўйнамаётган эди. Марказий ҳимоячимизнинг аввалги ўйини 30 мартга тўғри келади - ўшанда Хосеп Гвардиола жамоаси Англия кубогида "Борнмут"ни мағлуб этганди (3:0).

Киритилди: 09:30 23.06.2025. Ўқилди: 1082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!