«Манчестер Сити» клуби Абдуқодир Ҳусанов трансферини расман эълон қилмаган бўлса-да, унинг клуб спорт директори Чики Бегиристайн билан тушган сурати тармоқларда тарқалди.
Ўзбекистонлик 20 ёшли ҳимоячи шартнома имзолаш Манчестерга етиб борган. У билан агенти Ғайрат Хасбулиндан ташқари, футболчининг вакили сифатида қозоғистонлик Улуғбек Асанбаев ҳам борган.
Meta-ratings.kz сайтининг қайд этишича, шартнома имзолаш чоғида «Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳам иштирок этган. Айнан испаниялик мураббий Ҳусановнинг трансферини истаган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов куни кеча Манчестерда тиббий кўрикдан ўтганди.