Бугун 17 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ҳусанов ҳам ёрдам бера олмади: «Манчестер Сити» дербида «Юнайтед»га енгилди

Ҳусанов ҳам ёрдам бера олмади: «Манчестер Сити» дербида «Юнайтед»га енгилди

Англия Премьер-лигаси 22-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" учрашуви якунланди. Баҳсда "қизил иблислар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Брайан Мбеумо ва Патрик Доргу томонидан киритилган голлар мезбонларга ғалабани келтирди - 2:0.

"Шаҳарликлар" сафида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди.

"Манчестер Юнайтед" 35 очко билан 4-ўринга кўтарилди. "Манчестер Сити" 43 очко билан 2-поғонада.

АПЛ. 22-тур
17 январь, 17:30. Олд Траффорд (Манчестер)
Манчестер Юнайтед - Манчестер Сити - 2:0
Голлар: 65' 1:0 - Брайан Мбеумо (Бруну Фернандеш), 76' 2:0 - Патрик Доргу (Матеус Кунья)
Ман. Юнайтед: Ламменс, Шоу (Хевен, 90), Мартинес, Магуайр, Далот, Майну, Каземиру (Угарте, 81), Доргу, Бруну Фернандеш (Маунт, 90), Диалло, Мбемо (Кунья, 71)
Манчестер Сити: Доннарумма, Аке, Аллейн (ОРайли, 46), Абдуқодир Ҳусанов, Льюис, Родри, Доку (Аит Нури, 80), Фоден (Шерки, 46), Бернарду Силва (Рейндерс, 80), Семеньо, Холанн (Мукаса, 80)
Огоҳлантиришлар: Далот, 11. Шоу, 17 - Родри, 45. ОРайли, 48. Льюис, 75

Киритилди: Бугун 19:37. Ўқилди: 601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!