Бугун 15 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳўрмуз бўғози яқинида бир сутка ичида иккита кема чўкиб кетди

Ҳўрмуз бўғози яқинида бир сутка ичида иккита кема чўкиб кетди

Ҳўрмуз бўғози яқинида сўнгги бир сутка ичида снарядлар келиб тегиши оқибатида контейнер ташувчи кема ва қуруқ юк ташувчи кема чўкиб кетди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Сингапур байроғи остида сузувчи GFS Pride контейнер кемаси бўғоздан ўтаётган вақтда шикастланган ва ёнғин келиб чиққан. Кейинчалик кема чўкиб кетган.

Сингапур Денгиз ва порт маъмурияти маълумотига кўра, кемадаги 21 нафар экипаж аъзосининг барчаси эвакуация қилинган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Шунингдек, Антигуа ва Барбуда байроғи остидаги Cape Dao қуруқ юк ташувчи кемаси ҳам Ҳўрмуз бўғози яқинида чўкиб кетган.

Мазкур кемага ҳужум 23 сентябрь куни амалга оширилган эди. Ўшанда экипаж аъзоларидан бири ҳалок бўлган, қолганлар эса ҳужумдан сўнг дарҳол эвакуация қилинган.

Reuters маълумотига кўра, сўнгги ўн кун давомида Ҳўрмуз бўғози атрофида кемаларга ҳужумлар сони ошган.

Киритилди: 23:24 14.10.2026. Ўқилди: 198 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!