Бугун 13 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Ҳўрмуз бўғози блокадаси душманга босим ўтказиш воситаси сифатида давом эттирилиши керак

Ҳўрмуз бўғози блокадаси душманга босим ўтказиш воситаси сифатида давом эттирилиши керак

Ҳўрмуз бўғози блокадаси душманга босим ўтказиш воситаси сифатида давом эттирилиши керак — Мужтабо Хоминаий.

Эрон давлат телевидениеси мамлакат олий раҳбари Мужтабо Хоминаийнинг мурожаатини ўқиб эшиттирди. Мужтабо мурожаатида халқни бирдамликка чақирди.

Эрон олий раҳбари, шунингдек, Теҳрон Минобдаги мактабга ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар ва "шаҳидларнинг қони" учун қасос олишдан воз кечмаслигини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг минтақадаги барча ҳарбий базалари дарҳол ёпилиши керак, акс ҳолда уларга ҳужумлар давом эттирилади.

"Биз қўшни давлатлар билан дўстона муносабатлар давом этишига ишонамиз ва фақат АҚШ базаларини нишонга оламиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам душмандан товон оламиз. Агар компенсация берилмаса, душман мулкининг шунга тенг миқдорини йўқ қиламиз", — дейилади Хоминаийнинг мурожаатда.

Киритилди: Бугун 16:20. Ўқилди: 325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!