Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Ҳурматли президент, Сизга йўллаган ушбу мурожаатимиз боис раҳбарлар бизни қамаши ҳам мумкин...”: расмий изоҳ берилди (ВИДЕО)

"Ҳурматли президент, Сизга йўллаган ушбу мурожаатимиз боис раҳбарлар бизни қамаши ҳам мумкин...”: расмий изоҳ берилди (ВИДЕО)

Ижтимой тармоқлар орқали жорий йилнинг 19 май куни “Фермерлар: Ҳурматли президент, Сизга йўллаган ушбу мурожаатимиз боис раҳбарлар бизни қамаши ҳам мумкин...” номли видеомурожаат тарқалганди.

 

“Саидмуродова Солия” фермер хўжалиги раҳбари Н.Холмуродовнинг видеомурожаати бўйича
расмий муносабат билдирилди.

"Пахта ва ғаллага ихтисослашган “Саидмуродова Солия” фермер хўжалиги раҳбари Н.Холмуродов жаҳл устида ижтимоий тармоқларлар орқали қилган мурожаатида туман ҳокими Э.Алимовнинг ҳаракатларидан норозилик билдирган. Кейин яна ўзлари ижтимоий тармоққа қилган мурожаати нотўғри эканлиги ҳақида қайтаддан мурожаат қилишган.

Музрабод туман ИИБ бошлиғи майор Ш.Нармуратовнинг холат юзасидан берган маълумотига кўра, Музрабод тумани “Янги авлод” СИУ ҳудудида жойлашган “Саидмуродова Солия” фермер хўжалиги раҳбари Холмуродов Нажмиддин 2020 йил 7 май куни Музрабод туманида жойлашган Янгиобод қишлоқ ва ўрмон хўжалиги касб-ҳунар коллежи биносида туман ҳокимининг фермерлар билан бўлиб ўтган йиғилишида Музрабод туман ИИБ ходимларини қонуний талабини бажармагани учун холат юзасидан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисмига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, маъмурий ишлар бўйича Музрабод туман суди томонидан 2020 йил 7 май куни энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида, яъни 446 000 минг сўм жарима жазоси тайинланган. Лекин, фуқаро Н.Холмуродовга ҳеч қандай 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлангани йўқ, фақат жарима жазоси тайинлангани рост. Фуқаро Н.Холмуродовга нисбатан профилактика инспекторлари томонидан ҳеч қандай таъзиқ ёки мажбурий куч ишлатиш ҳолатлари содир этилмаган", дейилади мурожаатда.

Киритилди: 13:20 22.05.2020. Ўқилди: 7386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!