30 май куни Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида ММА бўйича Naiza 73 турнири бўлиб ўтади.
Мусобақадан ўрин олган яна бир беллашув маълум бўлди.
Унга кўра, енгил вазн тоифасида фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик таниқли аралаш якка кураш устаси Ҳумоюн Тўхтамуродов (12-5) ушбу турнир доирасида арманистонлик Камо Унаньян (7-0) билан баҳс олиб боради.
Жанг турнирнинг асосий кардига киритилган.