Маълум бўлишича, стратегик самолётларнинг очиқ осмон остида сақланиши тасодиф эмас. Бу 2010 йил 8 апрелда президентлар Медведев ва Обама имзолаган Россия ва АҚШ ўртасида имзоланган СВН-3 келишуви талабларидан келиб чиқади.
Келишувга мувофиқ, стратегик бомбардимончилар инспекция учун очиқ бўлиши шарт. Шунинг учун улар ҳарбий базаларда очиқ майдонларга жойлаштирилади. Бу спутник разведкаси ва инспекторларга самолётлар сони ва уларнинг жойлашувини осонликча назорат қилиш имконини беради.