British Airways экипажи парвозлардан бирида ғалати ҳодисага дуч келди.
Бу ҳақда Sun нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, самолёт Буюк Британияга АҚШдан учаётган бўлиб, бортида 470 нафар йўловчи бўлган. Экипаж аъзолари парвоз олдидан бортга чиққан стюардлардан бирини қидира бошлашди.
Тез орада уни бизнес-классдаги ҳожатхонадан топишди.
"Экипаж бошлиғи унинг бутунлай яланғоч ҳолда рақсга тушаётганини кўриб ҳайратда қолди", — дейилади нашрда.
Стюард пижама кийган ва ўриндиққа маҳкам боғланган эди. Хитроу аэропортига қўнгач, у полицияга топширилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, стюарт вақтинча ишдан четлаштирилган. Тахминларга кўра, у гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган ва бу воқеани содир этган.