Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ҳозирда Нигериянинг Лагос шаҳрида ўтаётган Девис кубогида иштирок этмоқда.
Жаҳон гуруҳи II плей-офф босқичи доирасидаги биринчи ўйин кунида Ҳумоюн Султонов рақиби Канис Абуа устидан 6-3, 6-4 ҳисобида ёрқин ғалабага эришди.
Маълумот учун, Девис кубоги — эркаклар тенниси бўйича энг йирик халқаро жамоавий мусобақа ҳисобланади. У 1900-йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинади, 1979-йилдан эса Халқаро теннис федерацияси (ITF) ҳомийлигида ташкил этилади.