Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳукумат пойтахт ҳавосини яхшилаш учун нималар қилмоқчи?

Ҳукумат пойтахт ҳавосини яхшилаш учун нималар қилмоқчи?

Аввалроқ президент Экология вазирлигини Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига айлантириш тўғрисидаги фармонни имзолагани ҳақида хабар берилганди. Ҳужжат билан, экология соҳаси бўйича янги чоралар дастури тасдиқланди.

🔴 Йил охиригача мазут ва шунга ўхшаш юқори ифлослантирувчи ёқилғилардан фойдаланишнинг олди олинади, шу билан бирга жавобгарлик кучайтирилади.

🔴 1 декабрдан республика бўйича АЙҚШларда AI-80 бензини сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади.

🔴 Декабр ойидан Тошкент шаҳрида юк ташувчи транспортлар ҳаракати тиғиз вақтларда чекланади.

🔴 2026 йил мартигача экологик талабларни белгилайдиган “Қурилишда экологик фаолият стандарти” ишлаб чиқилади.

🔴 Келаси йил апрелигача шамол йўналишлари ва тезлигини ҳисобга олган ҳолда қурилишни амалга оширувчи стандарт ишлаб чиқилади.

🔴 2025 йил ноябр ойи охиригача “Яшил Тошкент” лойиҳасини амалга ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи тузилади. Ишчи гуруҳ Тошкентда кўкаламзорлаштириш, яшил ҳудудлар майдонини кўпайтириш билан шуғулланади.

🔴 Республикада 18 та дендрология ва 15 та ботаника боғлари ташкил этилади.

🔴 Ободонлаштириш хизматлари ва “Яшил ҳудуд” ДМ фаолияти такомиллаштирилади.

Киритилди: 08:50 23.11.2025. Ўқилди: 801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!