Бугун 2 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳужум,портлаш,ҳамдардлик: Эрон — Исроил ва АҚШ урушидан ҳозиргача нималар маълум?

Ҳужум,портлаш,ҳамдардлик: Эрон — Исроил ва АҚШ урушидан ҳозиргача нималар маълум?

🔸Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Теҳрон АҚШ назоратидаги базалар мавжуд экан, уларга ҳужумлар тўхтамаслигини маълум қилди. Доналд Трумп эса жавоб зарбалари бўлса, “мисли кўрилмаган” ҳужум билан таҳдид қилган.

🔸Эрон давлат ахборот агентлиги собиқ президент Маҳмуд Аҳмадинажод Теҳрондаги ҳужумда ҳалок бўлганини хабар қилди. Шунингдек, бош штаб раҳбари ва мудофаа вазири ҳам қурбон бўлгани тасдиқланди.

🔸Теҳрон Форс кўрфазига АҚШ кемалари киришини чеклашини маълум қилди. Аввалига Ормуз бўғози орқали савдо оқими тўхтатилгани айтилган, бироқ кейинроқ Эрон ТИВ уни тўлиқ ёпиш режалаштирилмаганини билдирди.

🔸Исроил ва Эрон ўртасида яна ўзаро зарбалар давом этди: Тел-Авив ва Теҳронда портлашлар эшитилган. Исроилнинг Бейт-Шемеш ҳудудида портлаш оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди.

🔸Эрон АҚШнинг “Авраам Линколн” авиация ташувчисига баллистик ракеталар билан зарба берилганини билдирди. АҚШ Марказий қўмондонлиги эса бунинг оқибатида 3 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлгани, 5 нафари яраланганини маълум қилди.

🔸Қувайт ва Баҳрайнда хавфсизлик чоралари кучайтирилди, АҚШ Давлат департаменти Баҳрайндан айрим ходимлар ва уларнинг оилаларини эвакуация қилишга рухсат берди.

🔸Бағдодда намойишчилар АҚШ элчихонасига ёриб киришга уринди, куч ишлатувчи тузилмалар кўз ёшлантирувчи газ қўллади. Карачида АҚШ консуллиги яқинидаги тўқнашувларда 8 киши ҳалок бўлди.

🔸БМТда фавқулодда муҳокамалар давом этмоқда. Владимир Путин Эрон президентига ҳамдардлик билдирди. Эрон диний доиралари эса АҚШга қарши “муқаддас уруш” эълон қилинганини маълум қилди.

Вазият тобора жиддийлашиб, ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик минтақа чегарасидан чиқиб кетиш хавфи ортмоқда.

Киритилди: Бугун 09:05. Ўқилди: 1177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!