Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ҳудудларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Ҳудудларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар М.Т. ва Ф.Х. ўзларига тегишли биноларда тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, жами 148,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Риштон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.L.” МЧЖ раҳбари З.М. ишлаб чиқариш биносидаги иситиш қозонини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 186 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Бувайда туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Ш.З.” фермер хўжалиги раҳбари Р.Б. электр тармоғига ва “S.F.” оилавий корхонаси раҳбари И.А. (муқаддам судланган) умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, жами 126,1 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:37 26.08.2025. Ўқилди: 578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!