Ҳудудий масала ва Украинага хавфсизлик кафолатлари музокаралардаги энг мураккаб жиҳатлар бўлиб қолмоқда, деди АҚШ давлат котиби.
Марко Рубио Вашингтон Украинадаги можарони тартибга солишга катта миқдорда вақт ва куч сарфлаётганини ҳамда олдинга силжишга эришиш учун қўлидан келган барча ишни қилишда давом этишини таъкидлади.
"Агар ўтган йилнинг шу даврида ҳал этилмаган масалалар рўйхатини ҳозир ҳамон ечимсиз қолаётган масалалар рўйхати билан таққосласак, Украина ва Россия ўртасида тинчлик келишувига эришиш нуқтаи назаридан бу масалалар сезиларли даражада қисқарган", —дея қўшимча қилди Рубио.