Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

“Ҳудудий электр тармоқлари” Жиззах филиали директори наркотик модда билан қўлга тушди

“Ҳудудий электр тармоқлари” Жиззах филиали директори наркотик модда билан қўлга тушди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах филиали директори А.А. наркотик моддалар билан қўлга олинган. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди.

Маълум бўлишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах филиали ҳайдовчиси бошқарувидаги Matiz хизмат автомашинаси Ғаллаорол туманидан Сангзор ЙПХ масканида тўхтатилиб, текширилганда автомобилда йўловчи сифатида кетаётган, ушбу ташкилотнинг автотранспорт ва механизмлар хизмати бошлиғи Ж.Ў.нинг ёнидан гиёҳванд модда топилган.

Суриштирувлар давомида ушбу модда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах филиали директори А.А. учун олиб кетилаётгани аниқланган.

Тадбир давомида корхона раҳбари ва бошқа иштирокчилар ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Киритилди: 16:35 19.03.2025. Ўқилди: 1106 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!