Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳудудий брендингда ижодкорликнинг ўрни

Ҳудудий брендингда ижодкорликнинг ўрни

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан креатив иқтисодиёт контекстида ҳудудий брендинг аҳамияти ўрганилди.

Ҳудудлар брендингида ижодкорлик муҳим ўрин касб этади, сабаби мавжуд салоҳият ривожлантириш ва тарғиботга муҳтож.

🔹Минтақанинг машҳурлигини оширишга ёрдам берган муваффақиятли маркетинг кампанияларига қуйидагиларни мисол келтириш мумкин:

✔️Рашмор тоғи - Жанубий Дакотадаги (АҚШ) энг диққатга сазовор манзиллардан бўлиб, гранит тоғнинг бир томонида тўрт АҚШ президенти қиёфаси акс эттирилган. Ёдгорлик йилига икки миллиондан ортиқ саёҳатчиларни жалб қилади.

✔ONLYLION кампанияси доирасида Лион (Франция) шаҳрининг рамзи қилиб шер кўрсатилиб, дрон воситасида шаҳарнинг юқоридан олинган видеоси Европанинг аэропортлари ва турли ижтимоий тармоқларда намойиш этилган.

✔️Шимолий Ирландияда машҳур "Тахтлар ўйини" фильмида суратга тушган ва бўрон натижасида қулаган дарахтлардан ўнлаб нақшдор эшиклар ясалиб мамлакат бўйлаб ўрнатилган ва "Эшиклар саёҳати" деб номланган янги сайёҳлик йўналиши яратилган.

✔️Фарер оролларида "Sheepview 360" ташаббуси доирасида 360° камераларни қўчқорлар устига ўрнатилиб оролнинг видео харитасини яратилган.

🔸Ўзбекистоннинг қатор ҳудудлари ҳам дунёда ўзига хос имиджга эга.

✔️Наманган дунёда “гуллар шаҳри” сифатида ўзини намоён қилган ва унда ҳар йили гул фестиваллари ўтказилади.

✔️Риштон Фарғона вилоятининг моҳир кулол усталари билан машҳур бўлган қадимий шаҳар бўлиб, жаҳон миқёсида ноёб кулолчилик маркази сифатида эътироф этилган.

✔️Конигил қишлоғи (Самарқанд) ўзининг – сирти силлиқ, мустаҳкам ва сиёҳни оз сингдирувчи ноёб ипак қоғоз тури билан танилган.

🔰Шунга қарамай минтақаларнинг улкан сайёҳлик салоҳияти амалга ошмай қолмоқда.

✅ Кўпчилик Қизилқум чўлида ўз даврининг озуқа занжирида энг юқори мавқега эга бўлган "Динозаврлар қироли" қолдиқлари топилганидан бехабар. Улар ҳаттоки машҳур тиранозаврлардан ҳам йирикроқ бўлган. Мазкур турнинг номида "Ulughbegsaurus uzbekistanensis" мавжудлиги динозаврларнинг минтақамизга алоқадорлигини акс эттиради ва улардан маркетинг кампанияси сифатида фойдаланишга имкон яратади. Яъни, Ulughbegsaurus акс этган ҳудуд логотипини ишлаб чиқиш, динозаврлар мавзусидаги кўнгилочар муассасалар (парклар, музейлар ва бошқалар)ни яратиш лозим. Шу билан биргаликда, замонавий технологик имкониятлардан фойдаланган ҳолда динозаврлар шаклида дронлар шоусини ва рангли голограммалар кўринишидаги визуал кўргазмаларни ташкил қилиш мумкин.

✅ Учқизил сув омборидаги каби Сурхондарёнинг гўзал тоғ манзаралари мамлакатимизга ташриф буюрувчиларнинг эътиборидан четда қолмоқда. Бунда "Yodel Ay Hee Hoo" кампанияси стратегияни қўллаш орқали Самарқанд ва Тошкент аэропортларидаги инфокиоск ёнидан ўтаётган чет эллик сайёҳларни Сурхондарёнинг қишлоқларига чақириш мумкин. Яъни, қишлоқдан турган маҳаллий аҳоли вакили кишилар билан онлайн суҳбатга киришади ва реал вақт режимида ҳудуд манзарасини кўрсатиб уларни жалб қилади. Бу усулни Сурхандарё қишлоқларида этнографик туризмни ривожлантириш йўлида, сайёҳларни хонадонларга меҳмонга таклиф қилиш орқали маданият билан таништириш учун қўллаш мумкин.

Бухоро ўзига ҳос меъморий мероси туфайли ўзини "Юз гумбазли шаҳар" сифатида танитиши мумкин. Бухоронинг энг диққатга сазовор гумбазли иншоотлари орасида Чор Минор мадрасаси, Пои Калон мажмуаси, Мир Араб мадрасаси ва бошқаларни келтириш мумкин. Яратилган имиджни мақсадли аудиторияга ижодий усул билан етказилиш учун "Исландиядан илҳомланган" кампанияси моделини қўллаш мумкин. Бухоро мисолида айтилса, шаҳарнинг Ислом дунёсидаги юқори аҳамиятини намойиш этувчи бир қатор видеоларни суратга олиш ва самарали каналлар орқали узатиш орқали шаҳарга ташриф буюрувчилар сонини ошириш ҳамда мазкур манзилни ҳар бир мусулмон ҳаётида камида бир марта қилиши керак бўлган зиёратга айлантириш мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистоннинг улкан сайёҳлик салоҳиятини намоён этишда ҳудудларни самарали тарғибот қилиш масаласига катта эътибор қаратиш ҳамда ҳудудларни ўзига хос туристик йўналиш сифатида тақдим этиш лозим.


Абдусатторжон Абдумўминов
МҲТИ етакчи илмий ходими

Киритилди: 11:35 05.07.2023. Ўқилди: 2920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!