Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Ҳудудгазтаъминот” раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди

A A A
“Ҳудудгазтаъминот” раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Маҳмуджон Якубов “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқаруви раисининг газ сотиш ва инновацияларни жорий этиш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Якубовга қадар “Ҳудудгазтаъминот” бошқаруви раиси биринчи ўринбосари лавозимида 2019 йилдан буён Абдусамат Саидвалиев ишлаган. “Ҳудудгазтаъминот” жамоаси кўп йиллик хизмати, соҳа ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун Абдусамат Саидвалиевга миннатдорчилик билдириб, уни нафақага кузатди.

Киритилди: 11:10 27.10.2024. Ўқилди: 929 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!