Яманнинг ҳуcийлари Қизил ва Араб денгизларида АҚШнинг самолёт ташувчи кемаси ва иккита ҳарбий эсминетсига ҳужум қилганини эълон қилди. Ҳусийлар баёнотида айтилишича, бу ҳаракат АҚШнинг бир кечада содир бўлган ҳужумларига жавобан ва Ғазо ва Ливан халқини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Гуруҳ USS Abraham Lincoln кемасига зарба бериш учун дрон ва қанотли ракеталардан фойдаланган ва «мақсадларига муваффақиятли эришган», дейилади баёнотда. Бундан ташқари, баёнотда қўшимча қилинишича, Қизил денгизда яна икки америкалик эсминет ҳужумга учраган.
Пентагон Яман гуруҳи Боб ал-Мандеб бўғозини кесиб ўтган Американинг икки эсминетсига бир неча бор ҳужум уюштирганини тасдиқлади.
Пентагон баёнотига кўра, ҳутийлар Америка кемаларига камида саккизта дрон, бешта баллистик ракета ва учта қанотли ракетани нишонга олган.
Сешанба куни эрталаб Қизил денгиздан ўтаётган тижорат кемаси яқинида кўплаб портлашлар содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди, дея хабар беради Буюк Британия денгиз савдо операциялари (UKMTO).