Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

HRANA: Эронни Исроил зарбаларида камида 657 киши ҳалок бўлган

HRANA: Эронни Исроил зарбаларида камида 657 киши ҳалок бўлган

Эрондаги вазиятни кузатувчи Америка нодавлат ташкилоти Human Rights Activists News Agency (HRANA) 13 июндан буён Исроил зарбаларида ҳалок бўлган ва яралланганларнинг янгиланган ҳисоб-китобларини эълон қилди: жами 657 киши.

Ушбу маълумотлар очиқ манбалардан ёки ташкилотнинг Эрондаги манбаларидан олинган. Бу рақамга нафақат оддий фуқаролар, балки Эроннинг турли қуролли кучлари аъзолари ҳисобланган жангарилар ҳам киради. Камида 263 нафар ҳалок бўлган оддий фуқаролар, шулардан 20 нафари болалар бўлиб, асосан Теҳронда вафот этган. 164 киши ҳарбий хизматчилар ҳисобланади. 230 та ҳолатда HRANA ҳалок бўлганларни аниқ тоифаларга ажрата олмади.

Шунингдек, жума куни эрталабгача яралланганлар сони камида 2000 кишини ташкил этди.

HRANA 2005 йилда ташкил этилган ва дастлаб Эрон ҳудудида фаолият юритган. Кейинчалик ҳукумат томонидан босимлар сабабли фаолиятини АҚШга кўчирди. Ташкилот AFP агентлиги маълумотига кўра, Эронда инсон ҳуқуқлари бузилишлари ҳақида кунига ўнлаб хабарлар чиқаради.

Эрон ҳукумати якшанба дан буён ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотларни янгиламаган. Улар ҳисоб-китобига кўра, ўша пайтда ҳалок бўлганлар сони 224 кишини ташкил қилган, жумладан Исроил алоҳида мақсад қилиб олган юқори мартабали офицерлар ва ядровий олимлар ҳам бор эди.

Киритилди: 10:45 21.06.2025. Ўқилди: 913 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!