Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ҳормуз бўғозида нефть танкери миналарга дуч келди

Ҳормуз бўғозида нефть танкери миналарга дуч келди

"Эль Гайя" (ИМО 9325336) супертанкери Ҳормуз бўғозининг жанубий қисмидаги чекланган ҳудуддан ўтишга уринаётганда денгиз миналарига урилган.

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) денгиз қўмондонлиги маълум қилди.

Ҳарбийларнинг маълумотларига кўра, ёнғинни ўчиришга уринишлар муваффақияциз бўлган ва аланга бутун нефть танкерини қамраб олган.

ИИҚК илгари ноқонуний йўлдан ўтиш хавфи ҳақида огоҳлантирганини маълум қилди.

"Ҳормуз бўғози ёпиқлигича қолмоқда ва бизнинг назоратимиз остида", дейилади баёнотда.

Киритилди: 09:30 15.09.2026. Ўқилди: 1153 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар