Минтақа мамлакатларида газ нархи бир кунда 8,6 фоизга ошиб, бир мегаватт соат учун 96 еврога етди.
Бунга Европа газ омборларидаги захираларнинг камлиги, мавсумий талабнинг юқорилиги ва ҳаво кескин совиши ҳақидаги прогнозлар сабаб бўлди.
Синоптикларнинг огоҳлантиришича, Европанинг шимоли-ғарбий қисмида совуқ об-ҳаво декабрь бошигача давом этади. Бу ҳафта ҳарорат сўнгги 30 йиллик ўртача кўрсаткичдан 3–5 даража, декабрь бошида эса 5–8 даража паст бўлиши кутилмоқда.