“Биз АҚШнинг собиқ президенти Роналд Рейган “Жаноб Горбачёв, бу дарвозаларни очинг. Бу деворни бузинғ” дея нутқ сўзлаган Бранденбург дарвозасидан атиги бир километр нарида учрашмоқдамиз. Мен эса ҳозир шундай дейман: жаноб Путин, бу урушни тўхтатинг. Музокаралар столига ўтиринг. Европада тинчлик ўрнатинг”, деди Ёханн Вадефул.
Германия ташқи ишлар вазири Вадефул шунингдек, Европада тинчлик ва барқарорликка Россия билан бирга эмас, балки унга қарши туриш орқалигина эришиш мумкинлигини қўшимча қилди.