Колумбиялик Луиза Фернанда ҳомиладорлик пайтида татуировка чиздириб, ногиронга айланди, дея хабар берди “Metro”.
Қайд этилишича, 16 ёшли қизнинг ўнг кўкрагига қилинган татуировкага патоген бактериялар тушган. Шифокорларнинг таъкидлашича, инфекция орқа мияга аллақачон ўз таъсирини кўрсатганлиги боис у энди ҳеч қачон юра олмас экан.
Ундаги ортиқча суюқликни олиб ташлаш учун қилинган операциядан кейин эса қизда аппендицит пайдо бўлганлиги ҳам айтиб ўтилди.