Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар транзитидан йилига қанча даромад олади?

Эрон Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар транзитидан йилига қанча даромад олади?

Эрон Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар транзитидан йилига 15 млрд доллар даромад олишни режалаштирмоқда.

"Эрон парламенти Ҳўрмуз бўғози устидан мамлакат суверенитетини расмийлаштириш режасини кўриб чиқмоқда. Ушбу ташаббусдан кўзланган асосий мақсад миллий валюта, яъни риёлни минтақавий молиявий механизмлар орқали мустаҳкамлашдир", дея хабар беради Эроннинг ISNA ахборот агентлиги.

Парламент президиуми кенгаши аъзоси Аҳмад Надерининг айтишича, янги режа денгиз транзити билан боғлиқ тўловларни риёлда амалга оширишни кўзда тутади. У бу чорани минтақавий савдода миллий валюта ролини ошириш йўлидаги муҳим қадам деб баҳолади.

Ҳисоб-китобларига кўра, ушбу стратегик денгиз йўлида кемалар қатновини тартибга солишдан тушадиган йиллик даромад 10 миллиарддан 15 миллиард долларгача бўлади. Эронлик расмий айрим манбаларда келтирилаётган бундан юқори рақамларни “бўрттирилган” деб атади ва улар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.

Жаҳон бозорига етказиб бериладиган нефтнинг қарийб 20 фоизи, суюлтирилган табиий газнинг қарийб учдан бир қисми айнан Ҳўрмуз бўғози орқали ўтади.

Киритилди: Бугун 09:51. Ўқилди: 647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!