Бугун 14 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳоланд Манчестер дербисининг энг яхши тўпурарига айланди

Ҳоланд Манчестер дербисининг энг яхши тўпурарига айланди

Эрлинг Ҳоланд Манчестер дербиси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди.

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Англия чемпионатининг 4-турида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда ғалаба тўпини киритди — 1:0. Бу норвегиялик футболчининг «шаҳарликлар» сафида ҳамшаҳар клуб дарвозасига урган 9-голи бўлди.

Ҳоланд «МЮ»нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни ва «Сити»нинг собиқ форварди Серхио Агуэродан ўзиб кетди. Уларнинг ҳисобида Манчестер дербисида 8 тадан гол бор.

Эрик Кантона ва Фил Фоден эса дербида 7 тадан гол урган.

Киритилди: Бугун 07:10. Ўқилди: 278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!