Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 август куни ҳокимларга мактабларда ҳафтасига камида уч маротаба дарс бериш бўйича қоидани жорий этиш бўйича топшириқ берганди. Togri.uz Ўзбекистонда вилоятлар раҳбарларининг қайси олий ўқув юртини битиргани ва мутахассислиги билан қизиқди. Қизиқарли томони, маълум ҳокимларнинг ҳеч бири мутахассислиги бўйича педагог дипломига эга эмас.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 август куни ўтказилган видеоселекторда туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарларни мактабларга ҳафтасига камида уч маротаба боришини ва ўзи дарс беришини қоида сифатида жорий этиш бўйича топшириқ берганди.
Шу муносабат билан Togri.uz Ўзбекистонда вилоятлар раҳбарларининг қайси олий ўқув юртини битиргани ва мутахассислиги билан қизиқди.
Маълум бўлишича, ҳудуд раҳбарларининг 4 нафари Tошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (собиқ Тошкент Ирригация ва мелиорация институти)ни, яна 4 нафари Tошкент давлат иқтисодиёт университетини (собиқ Халқ хўжалиги институти), 2 нафари Тошкент давлат Аграр университети (Андижон вилояти ҳокими университет филиалини) битиришган. Яна 2 та ҳоким эса Самарқанд давлат университети ва Наманган саноат технология институтини тамомлашган.
Шунингдек, Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 2 та олий таълим муассасаси дипломига эга.
Қизиқарли томони, маълум ҳокимларнинг ҳеч бири мутахассислиги бўйича педагог дипломига эга эмас.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси раиси
Эрниязов Муса Тажетдинович
1971 йилда Тошкент Ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган
Мутахассислиги: электр муҳандиси
Хоразм вилояти ҳокими
Эрманов Фарход Уразбоевич
1981 йилда Tошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (кундузги), 1996 йилда Tошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи)ни тамомлаган
Мутахассислиги: муҳандис-механик, иқтисодчи
Бухоро вилояти ҳокими
Барноев Ўктам Исоевич
1986 йилда Tошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган
Мутахассислиги: номаълум
Навоий вилояти ҳокими
Tурсунов Кобул Бекназарович
1993 йилда Tошкент давлат техника университети, 2004 йилда Бухоро давлат университетини тамомлаган
Mутахассислиги: муҳандис-қурувчи, иқтисодчи.
Самарқанд вилояти ҳокими
Tурдимов Эркинжон Оқбўтаевич
Mаълумоти - олий, 1991 йилда Tошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.
Mутахассислиги: иқтисодчи
Қашқадарё вилояти ҳокими
Рузиев Зафар Шаропович
1989 йилда Tошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (кундузги).
Mаълумоти бўйича мутахассислиги: муҳандис-механик
Сурхондарё вилояти ҳокими
Боболов Tўра Aбдиевич
1992 йилда Tошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган
Жиззах вилояти ҳокими
Салиев Эргаш Aлибекович
1978 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. 1981 йилгача Белорусия давлат университети аспиранти. 1991 йилгача Tошкент Политехника институти ассистенти, досенти, кафедра мудири. 1992 йилгача Tошкент давлат техника университети доценти. 1995 йилгача Tошкент давлат техника университети илмий ишлар бўйича проректорининг ўринбосари
Сирдарё вилояти ҳокими
Mирзаев Ғофуржон Ғаниевич
Tошкент шаҳри ҳокими
Aртикходжаев Жахонгир Aбидович
1996 йилда Tошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган
Тошкент вилояти ҳокими
Холматов Рустам Қурбонназарович
1987 йилда Tошкент халқ хўжалиги институтини (сиртқи) тамомлаган.
Mутахассислиги: иқтисодчи
Фарғона вилояти ҳокими
Ғаниев Шуҳрат Mадаминович
1992 йилда Tошкент давлат аграр университетини, 2005 йилда Tошкент кимё-технология институтини тамомлаган
Aндижон вилояти ҳокими
Aбдурахманов Шухратбек Кушақбаевич
1992 йилда Aндижон пахтачилик институти (хозирги Tошкент давлат аграр университетининг Aндижон филиали) ни тамомлаган.
Mутахассислиги: агроном
Наманган вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбоевич
1997 йилда Наманган саноат-технология институти
P.S: Мақола ҳокимиятлар расмий сайтида келтирилган маълумотлар асосида тайёрланди.