Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Абу Райҳон Берунийнинг қабри Афғонистоннинг Ғазна шаҳридан топилди

Абу Райҳон Берунийнинг қабри Афғонистоннинг Ғазна шаҳридан топилди

Абу Райҳон Беруний 973 йилда Хоразмда туғилган.

Аллома математика, астрономия, тарих, география сингари турли фан соҳалари билан шуғулланиб, 160 дан ортиқ асарлар ёзган.

У Коперникдан қарийб беш аср муқаддам Ернинг қуёш атрофида айланиши ҳақидаги фикрини илгари сурган. Ернинг думалоқ шаклда эканлигини асослаб берган.

1029 та юлдузнинг координаталари қайд этилган юлдузлар жадвалини ҳамда дунёнинг географик харитасини тузган.

Беруний европалик олимлардан 450 йилча олдин Америка қитъаси мавжудлигини тахмин қилиб, ўз асарларида бир неча бор қайд этган.

Унинг ғарбий ярим шарда катта қуруқлик – материк мавжудлиги тўғрисидаги фикри XV-XVI асрларда ўз тасдиғини топган.

Абу Райҳон Беруний 1048 йилда Ғазна шаҳрида вафот этган.

Киритилди: 23:05 13.08.2025. Ўқилди: 1180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!