Шарқ-Ғарб йўлагининг аҳамияти кундан кунга ортиб бормоқда. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Қозоғистон бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеун билан Остонада ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг айтишича, икки томонлама учрашувда Каспий довони билан Шарқ-Ғарб йўлагининг аҳамиятига оид масалалар муҳокама қилинган: “Бундан ташқари, биз икки томонлама муносабатлар ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик ҳақида гаплашдик. Умумий душманимиз бўлган ФЕТÖ террор ташкилотига қарши кураш ҳақида фикр алмашдик” деди.