Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди

Ҳожибой Тожибоевнинг  асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди

Ҳожибой Тожибоевнинг меросхўрлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди. Бу ҳақда Санъаткор, ижодкор ва ижрочилар палатаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатасининг саъйи-ҳаракатлари туфайли бадиий сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг меросхўрлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди. Эндиликда унинг асарларидан мутлақ фойдаланиш ҳуқуқи “Миллий TV” телеканали ва “Ориат Доно” радиоси томонидан лицензия асосида амалга ошириладиган бўлди.

“Биз барча теле ва радиоканалларни республикамиз муаллифлари, шунингдек, хорижий муаллиф ва ижрочилар ҳуқуқларини бузмаслик учун муаллифлик ҳуқуқи эгалари, жумладан, палата билан асарлардан фойдаланиш учун лицензия шартномаси тузишга чақирамиз. Бу нафақат мамлакатимиз, балки бутун жаҳон ҳамжамияти учун муҳим”, — дейилади хабарда.

Киритилди: 21:00 28.11.2023. Ўқилди: 1122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!