Исроил «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг раҳбари Ҳасан Насруллоҳни ўлдириш учун Байрутга ҳар бири бир тонналик 85 та бомба ташлаган. Бу ҳақда ТАСС ЦАХАЛ радиосига асосланиб хабар берди.
Радио хабарига кўра, «Ҳизбуллоҳ» ҳарбий-сиёсий раҳбариятидан биргина чегараолди кучлари қўмондони Абу Али Рид тирик қолган.
27 сентябр куни Исроил армияси (ЦАХАЛ) матбуот котиби Даниэл Хагари баёнот бериб, Ливан пойтахтидаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати бош штабига авиазарбалар берилганини маълум қилганди. Таъкидланишича, объект Даҳия туманидаги турар жойларнинг остида жойлашган бўлган. Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, Исроил ҳужуми оқибатида Байрутда 76 киши жароҳат олган.