Ҳизбуллоҳ Ҳайфа ва унинг чекка ҳудудларига 105 та ракета учирди. Бу уруш бошланганидан бери энг катта зарбадир.
"Ракета парчалари Ҳайфа чеккасидаги Кирят-Ямда жойлашган турар-жой биноси устига тушди", деб ёзади “Едиот Ахронот” нашри. Тиббий хизмат ҳодимлари 70 ёшли аёл яраланганини хабар қилишди. Полициянинг маълум қилишича, ракета парчалари яқин атрофдаги Кирят-Моцкинга ҳам тушган.
Исроил мудофаа кучлари Ливан ҳудудидан 105 марта ракета учирилганини қайд этди. "Ракеталарнинг аксарияти тутиб олинди", дейди Исроил ҳарбийлари. Ҳужум ЦАХАЛ Байрутдаги Ҳизбуллоҳ нишонларини ўққа тутганидан кейин содир бўлгани айтилмоқда.