Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" етакчиси Наим Қосим Эронга Ҳормуз бўғозини ёпгани учун миннатдорчилик билдирди.
Эрон оммавий ахборот воситалари хабар беришича, гуруҳ раҳбари бу қарор Исроилнинг Ливанга ҳужумларини тўхтатганини таъкидлади.
"Биз Эроннинг қўллаб-қувватлаши учун миннатдормиз; Ҳормуз бўғозини ёпилиши АҚШ ва Исроилни Ливанга ҳужумларини тўхтатишга мажбур қилди", деб таъкидлади Қосим.
Унинг фикрича, қуролли қаршиликсиз сулҳга эришилмаган бўлар эди: "Душман Ливандаги мақсадларига эриша олмади; биз 45 кунлик урушда таслим бўлмадик".