Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Ҳизбуллоҳ" Эрондан олдин Исроилга зарба бериши мумкин

"Ҳизбуллоҳ" Эрондан олдин Исроилга зарба бериши мумкин

Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати Эроннинг ниятидан қатъи назар, яқин кунларда Исроилга зарба бериши мумкин.

Бу ҳақда CNN телекомпанияси разведка маълумотлари билан таниш бўлган манбаларга таянган ҳолда баёнот берди.

Уларнинг фикрича, Ҳизбуллоҳ Исроилга ҳужум тайёрлашда Эронга қараганда анча илгарилаб кетган, шунинг учун яқин кунларда ҳужум қила олади. Ўз навбатида Ислом Республикаси ҳамон жавоб чораларини ишлаб чиқмоқда ва улар Эроннинг кенг кўламли ҳужуми ҳақидаги АҚШ кутганларини ҳали қондирмаяпти.

Манбалар, шунингдек, CNN телеканалига, Эрондан фарқли ўлароқ, ҳаракат Исроил билан чегарадош бўлгани учун огоҳлантиришсиз зарба бериши мумкинлигини айтди. Уларга кўра, “Ҳизбуллоҳ” ва Эрон ўз ҳаракатларини қандай мувофиқлаштиргани ҳозирча маълум эмас, бироқ америкалик расмийларнинг фикрича, улар кейинги қадамлар бўйича ҳали келишувга эришмаган.

Киритилди: 10:59 08.08.2024. Ўқилди: 1599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!