Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндлар рус қўшинларидан чиқариб юборила бошланди

Ҳиндлар рус қўшинларидан чиқариб юборила бошланди

Россия ва Ҳиндистон Россия армиясида хизмат қилаётган ҳиндистонлик фуқароларни олиб кетиш устида ҳамкорликда ишламоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ню-Деҳлидаги элчихонасига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда .

«Иккала давлатнинг тегишли идоралари Россияда ихтиёрий равишда ҳарбий хизматга кирган Ҳиндистон фуқароларини тезда аниқлаш ва ишдан бўшатиш бўйича ишларни яқиндан мувофиқлаштирмоқда. Барча шартнома мажбуриятлари ва тегишли компенсация тўловлари тўлиқ ҳажмда бажарилади», — дейилади дипломатик миссия хабарида.

Шунингдек, элчихона 2024 йил апрелидан бошлаб айрим хорижий давлатлар, жумладан, Ҳиндистон фуқароларини Россия армиясида хизмат қилиш учун қабул қилиш тўхтатилганини маълум қилди.

Киритилди: 22:41 10.08.2024. Ўқилди: 1587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!